Битирувчилар учун муҳим қадам

21 Сентябрь 2026, 05:41
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида битирувчи талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва келажакдаги фаолиятига йўналтиришга қаратилган Wоркшоп семинар-тренинглари давом этмоқда. 18-сентябр куни Педагогика, спорт ва санъат факультети битирувчи талабалари учун ташкил этилган семинарда “Келажак маркази”, ЎзМиллийбанк АЖ Қарши филиали “Келажакка қадам” дастури масъуллари ҳамда иш берувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Унда ёшларнинг бандлиги, касбий кўникмаларини ривожлантириш ва тадбиркорликка йўналтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Келажак тадбиркори–2026” дастури доирасидаги молиявий имкониятлар, кредит маҳсулотлари ва тадбиркорликни бошлаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Семинар якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.