ҚарДУ талабалари “Қашқадарё стартап лигаси” вилоят босқичида 1-ўринни эгаллади!
18 Сентябрь 2026, 11:32
Университет янгиликлари
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2026-йил 22-июндаги 52-4-0-Ф/26-сон фармойиши асосида ташкил этилган “Қашқадарё стартап лигаси” ҳудудий стартап танловининг вилоят босқичи якунланди. Қувонарлиси, танловда Қарши давлат университети Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультети талабаларидан иборат “TeNa” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, 50 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Талабаларимизни ушбу ютуқ самимий муборакбод этамиз!