Тютор ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди

18 Сентябрь 2026, 11:28
Университет янгиликлари

18-сентябр куни Тиббиёт факультетида тюторлар ва талаба-ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов, Ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари А.Жомуродов, тюторлар З.Юлдошева ҳамда Х.Салимов иштирок этдилар. Мулоқотда талабаларнинг янги ўқув йилига мослашуви, дарсларга мунтазам қатнашиши, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда фан тўгараклари ва спорт секцияларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.  Талабалар ётоқхона ва ўқув жараёни билан боғлиқ савол ва таклифларини билдирдилар. Мурожаатлар тингланиб, зарур ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар берилди ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Бундай очиқ мулоқотлар тютор ва талабалар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилади.