ҚарДУ талабаси Севинч Тошпўлатова — Жаҳон чемпиони!
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спортнинг қозоқ кураши (Qazaq Kuresi) тури бўйича катталар ўртасидаги ХII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 24 та мамлакатидан 200 нафарга яқин сара полвонлар иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Қарши давлат университети Спорт факультети 2-босқич талабаси Тошпоʻлатова Севинч Собиржон қизи тенгсиз эканини исботлади. Ҳамюртимиз 56 кг вазн тоифасида барча рақибларини магʻлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди! Мазкур юксак муваффақиятда спортчимизнинг олийгоҳ кураш тўгарагидаги тажрибали мураббийи Дилшод Соатовнинг ҳам ҳиссаси катта. Севинч ва унинг устозини ушбу тарихий ғалаба билан табриклаймиз! Ёш чемпионимизга халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, янги зафарларга эришишини тилаймиз!