Ҳурматли абитуриентлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йилдаги ПҚ-96 сонли қарори билан ташкил этилган Қарши давлат университети таркибидаги “Karshi International School of Medicine and Dentistry” (Қарши халқаро тиббиёт ва стоматология Олий мактаби) га 2026/2027-оʻқув йили учун қабул бошланди.
Таълим йўналишини танлаш 8-август санасига қадар давом этади.
Таълим йўналишлари:
- 60910100-Стоматология
- 60910200-Даволаш иши
- 60910300-Педиатрия иши
Таълим тили: Ўзбек ва рус тилларида
Қабул квоталари ва ўқиш муддати (таълим йўналишлари ва таълим тиллари кесимида):
60910100-Стоматология таълим йўналиши
Ўқиш муддати: 5 йил;
Қабул квотаси: 30 та;
Таълим тили: 15 нафари рус / 15 нафари ўзбек.
60910200-Даволаш иши таълим йўналиши
Ўқиш муддати: 6 йил;
Қабул квотаси: 30 та;
Таълим тили: 15 нафари рус / 15 нафари ўзбек.
60910300-Педиатрия иши таълим йўналиши
Ўқиш муддати: 6 йил;
Қабул квотаси: 30 та;
Таълим тили: 15 нафари рус / 15 нафари ўзбек.
Таълим тўлиқ тўлов-шартнома асосида олиб борилади.
Таълим йўналиш танлаш: my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.
Қўшимча саволлар учун: +99891 474 47 70