Ўзбекистон ва Малайзия: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик давом этмоқда
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Мазкур ҳамкорлик доирасида Қарши давлат университетининг халқаро рейтинглар бўйича мутахассиси Нурбек Фармонов Малайзия Тадқиқот Университети (Universiti Sains Malaysia)да қисқа муддатли илмий стажировкани муваффақиятли якунлади. Стажировка давомида у докторантура таълими тизими, қабул жараёнлари ҳамда илмий тадқиқотларни тақдим этиш ва ҳимоя қилиш босқичлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, Менделей, Саге Ресеарч Метҳодс платформаси, илмий манбаларни излаш, тадқиқотчи профилларини юритиш ва диссертация тайёрлаш бўйича амалий тренингларда иштирок этди. Мазкур тажриба Қарши давлат университетида докторантура таълимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, илмий тадқиқотлар сифатини ошириш ҳамда халқаро академик ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.