Карера кунлари
7 Август 2026, 10:17
Университет янгиликлари
Қарши шаҳридаги 3-сон техникумида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда вилоятдаги 58 та техникум вакиллари мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва амалдаги имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Тадбирда Қарши давлат университети битирувчилари ҳам фаол иштирок этиб, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилди. Уларга мутахассислигига мос вакант ўринлар таклиф этилиб, резюмелар қабул қилинди ҳамда дастлабки суҳбатлар ўтказилди. Мазкур ярмарка ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли кириб боришига хизмат қилади.