Гулшода Чамановага Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси гувоҳномаси топширилди

24 Август 2026, 04:52
Университет янгиликлари

Хабарингиз бор, Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети мусиқа таълими йўналиши 3-босқич талабаси Чаманова Гулшода Абдураҳмон қизи Санъатшунослик (мусиқашунослик) йўналиши бўйича Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлган эди. 19-август куни стипендиянинг илк ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиб, Гулшода Чамановага “Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси соҳиби” гувоҳномаси тантанали равишда топширилди. Гулшодани ушбу юксак ютуқ билан самимий табриклаймиз ва келгуси илмий-ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!