ҚарДУ талабалари — National AI Hackathon финалида муносиб натижалар!
Қарши давлат университетида ўтказилган National AI Hackathon Қашқадарё босқичи ўзининг ҳаяжонли финал босқичи билан муваффақиятли якунланди. Бир неча кун давомида иштирокчилар жамоавий ишлаш, менторлар тавсияларидан фойдаланиш ва инновацион ечимларини такомиллаштириш орқали ўз маҳоратларини намоён этдилар. Финал босқичида ҚарДУ талабалари ҳам турли жамоалар таркибида иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритди:
1-ўрин — Тиббиёт йўналиши
Future Tech жамоаси аъзоси Камола Ботирова — ҚарДУ Иқтисодиёт факультети талабаси.
3-o‘rin — Тиббиёт йўналиши
TENA жамоаси аъзолари Азамат Каримов ва Лазиза Аширова — ҚарДУ Иқтисодиёт факультети талабалари.
“Энг қизиқарли тақдимот” махсус номинацияси
Codify жамоаси аъзолари Элбек Эрмўминов — Иқтисодиёт факультети талабаси, Наврўзбек Норбобоев — Физика факультети талабаси ҳамда Севинч Тангирова — Хорижий тиллар факультети талабаси. Талабаларимизни ушбу юксак натижалар билан чин қалбимиздан табриклаймиз!