ҚарДУ талабалари халқаро экология қурултойида иштирок этди
24 Август 2026, 04:47
Университет янгиликлари
10–15-август кунлари Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” оромгоҳида “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” В Халқаро Экология Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ҳамда 8 та хорижий давлатдан фаол ёшлар иштирок этди. Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети талабалари Туризм ва маркетинг кафедраси ўқитувчиси Қувончбек Тошкентов ҳамроҳлигида Қашқадарё делегацияси таркибида қатнашиб, экология, билим ва етакчиликка оид танловларда ўзларини синаб кўрдилар. Танловлар якунида талабаларимиз фахрли ўринларни эгаллаб, махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.