Талабалар учун қулай ижара хонадонлари ўрганилмоқда
24 Август 2026, 04:45
Университет янгиликлари
2026/2027-ўқув йилига тайёргарлик доирасида Қарши давлат университетининг Филология ва физика факультетлари тюторлари томонидан талабаларга қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш мақсадида ижара хонадонларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қарши шаҳридаги Беклар МФЙ масъуллари билан ҳамкорликда маҳалладаги намунали оилаларга тегишли хонадонлар ўрганилиб, уларнинг яшаш шароитлари, қулайлиги ва талабалар учун мослиги кўриб чиқилди. Ўрганишлар якунида талабаларга тавсия этиладиган ижара хонадонлари рўйхати шакллантирилмоқда. Мазкур ишлар янги ўқув йилида талабаларнинг қулай, хавфсиз ва муносиб шароитда яшашини таъминлашга қаратилган.