Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) ўқитувчи-стажёр лавозимига танлов эълон қилади
Иқтисодиёт (7), Туризм ва маркетинг (1), кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.
Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:
1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (ТОП-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;
2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (ТОП-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;
3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;
4. SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;
5. (B2, C1, C2); сертификатига эга бўлган ҳамда инглиз тилида дарс машғулотларини олиб бориш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ректор номига ариза.
2. Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (Маълумотнома)
3. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари.
4. Илмий ишлар рўйхати
5. Малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома.
6.Эслатма: Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети (Иқтисодиёт кафедраси) янги очилган таълим йўналишлар хусусиятидан келиб чиқиб жумладан: Бухгалтерия ҳисоби, Молия ва молиявий технологиялар, Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, (Туризм ва маркетинг кафедраси учун Маркетинг ва бизнесни бошқариш) мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб мутахассислар танлаб олинади.
Ҳужжатлар газетада эълон чоп қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қабул қилинади.
Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй.
Телефон: (75) 221-02-10, 221-02-18. Электрон почта: kardu@umail.uz