Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети талабаларининг малакавий амалиётига оид буйруқ санаси юзасидан тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Талабаларнинг малакавий амалиёти ўқув режаси ва тасдиқланган жадвал асосида 2026 йил 15 июндан ташкил этилган. Амалиётни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ эса техник сабабларга кўра 19 июнь санаси билан расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат талабаларнинг амалиётни ўташ муддатига, ҳуқуқ ва манфаатларига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган. Амалиёт белгиланган муддатларда амалда ташкил этилган ва талабалар томонидан ўз вақтида бошланган. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ички ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни янада такомиллаштирилади. Қарши давлат университети жамоатчилик томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазаларга ҳурмат билан ёндашади ҳамда фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга доимо интилади.