Университет янгиликлари

Туркманистонлик талабаларга диплом топширилди

15 July, 2022

Қарши давлат университети 2010 йилдан буён таълим хизмати экспорти бўйича хорижлик ёшларга таҳсил бериб келмоқда. Жорий ўқув йилида 27 нафар туркманистонлик талабалар университетнинг бакалавр таълим йўналишларини муваффақиятли тамомлади. 2022 йилнинг 15 июль куни уларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Холмирзаев битирувчи ёшларни самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида азалдан самимий дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш ришталари мустаҳкам эканлигини алоҳида эътироф этди.

Тарих факультетини тугатиб, дипломни қўлимга олдим. Жудаям ҳаяжондаман, - дейди Бегинч Йўлдошев. – Биз ёшларга таълим берган барча устозларга ўз ташаккуримни билдираман. Бир томондан қадрдон университетни тарк этиш оғир бўлса, иккинчи томондан бу ерда олган билим ва кўникмаларимни ўз юртимда амалда тадбиқ этиш имкониятига эга эканлигимдан хурсандман.