Эълонлар

ЭЪЛОН ! УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

23 May, 2022

ЭЪЛОН !

УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Қарши давлат университети 2022-2023-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси (барча йўналиш талабалари учун) ва номли Давлат стипендиялари (М.Улуғбек Давлат стипендияси – аниқ ва табиий фанлар йўналиши, А.Навоий Давлат стипендияси – ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши ва Ислом Каримов Давлат стипендияси – барча йўналиш талабалари учун) га

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда иштирок этиш истаги бўлган иқтидорли талабаларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- барча фанлардан аъло ва яхши (барча семестр натижаларига кўра ўзлаштириш кўрсаткичи камида 75% гача аъло) баҳога ўзлаштирган бўлиши;

- ўқиётган бакалавриат таълим йўналишига мос мавзуда илмий-тадқиқот иши билан шуғулланиб, рисола, илмий мақола, тезис ва оммабоп мақолалар чоп эттирганлиги ҳамда ижодий ишлари бўлиши;

- турли кўрик-танловларда фаол иштироки, ютуқлари бўлиши;

- маънавий-маърифий тадбирлар, факультет ишларида фаоллиги ва ҳоказолар.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган иқтидорли талабалар ўзлари ўқийдиган факультет деканатига мурожаат қилишлари сўралади. Номзодлар ҳужжатлари Низом талаблари бўйича расмийлаштирилиши лозим. Ҳужжатлар 2022-йилнинг   6-июнга қадар Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига топширилиши лозим.

Номзодлар фақат факультет деканининг тавсиясига биноан қабул қилинади.

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими.

Мурожаат учун телефон: Н.Тошев (91) 961-97-47