Университет янгиликлари

Отабек Жабборов Осиё чемпиони!

12 May, 2022

Самарқанд шаҳрида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Мусобақада Осиёнинг 15 мамлакатидан 800 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. 

Қувонарлиси, Тарих факультети 2-курс талабаси Отабек Жабборов Осиё чемпионатининг чап қўл 80 кг  вазн тоифаси беллашувларида муваффақиятли иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди.

О.Жабборовни Осиё чемпиони унвони билан самимий муборакбод этиб, кейинги беллашувларда омад ва зафарлар тилаймиз!

Мавзуга доир: ҚарДУ талабаси Осиё чемпионатида иштирок этади