Филология факультетида Наврўз шукуҳи: Алпомишдан келин саломигача
17 Март 2026, 09:12
Университет янгиликлари
Филология факультети 1-курс 025-117-гуруҳ талабалари иштирокида “Хуш келдинг, Наврўз!” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни факультет декани Б.Ризаэв кириш сўзи билан очиб берди. Маънавий-маърифий тадбир давомида талабалар саҳнада миллий қаҳрамонлар – Алпомиш ва Барчиной, шунингдек, келин салом маросими ва куй-қўшиқларни жонли ижро этишди. Йўқимли куйлардан ташкил топган чиқишлар йиғилганларни рақсга чорлаб, томошабинларга байрамона кайфият улашди. Ижодий чиқишлар тадбирни янада жонли ва мароқли қилди. Якунда фаол талабалар деканат томонидан ташаккурнома билан тақдирланди, бу эса байрамона муҳитни янада бойитди.