Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDGs) – БМТ томонидан 2015 йил сентябрь ойида 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш кун тартиби доирасида қабул қилинган 17 та глобал мақсадлар тўпламидир. Бу мақсадлар қашшоқлик, тенгсизлик, атроф-муҳитнинг бузилиши, тинчлик ва адолат каби глобал муаммоларни ҳал қилиш учун белгиланган. SDGлар 2030 йилгача янада барқарор, инклюзив ва адолатли дунё қуриш бўйича умумий ҳаракатга чақиради.
Ўта қашшоқликка барҳам бериш – Ҳамма учун тенг имкониятлар, ресурслар ва ижтимоий ҳимоя тизимларига киришни таъминлаш орқали қашшоқликнинг барча шаклларига барҳам бериш. Бу мақсад иқтисодий ўсиш, ижтимоий сиёсатлар ва иш ўринлари яратиш орқали заиф жамоаларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади. |
||
Очликка барҳам бериш– Барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва барча учун тўйимли овқатланишни таъминлаш орқали очлик ва озиқланиш муаммоларини бартараф этиш. Бу мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш ва кичик фермерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. |
||
Соғлиқ ва фаровонлик – Умумий соғлиқни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлиқни сақлаш бўйича таълим орқали соғлом ҳаётни таъминлаш ва фаровонликни тарғиб қилиш. Бу болалар ва она ўлимини камайтириш, эпидемияларга қарши курашиш ва психик соғлиқни яхшилашни ўз ичига олади. |
||
Сифатли таълим – Барча учун инклюзив ва тенг таълимни таъминлаш ҳамда бардавом ўқув имкониятларини кенгайтириш. Бу тенгсизликларни бартараф этиш, саводхонликни ошириш ҳамда техник ва олий таълимга кенгроқ имконият яратишга қаратилган. |
||
Гендер тенглиги – Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зўравонлик ва камситишга барҳам бериш, улар учун тенг имкониятлар яратиш. Бу етакчилик, таълим ва иқтисодий ресурсларда тенг иштирок этишни таъминлашни ўз ичига олади. |
||
Тоза сув ва санитария – Ҳамма учун хавфсиз ичимлик суви ва санитарияга киришни таъминлаш, сув сифатини яхшилаш, уни тежаш ва самарали бошқариш. Бу чучук сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилишни тарғиб қилади. |
||
Арзон ва тоза энергия – Қайта тикланадиган манбаларни тарғиб қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш орқали ҳамёнбоп, ишончли ва барқарор энергияга умумий киришни таъминлаш. Ушбу мақсад тоза технологиялар ва инфратузилмани ривожлантиришни рағбатлантиради. |
||
Муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш – Ҳамма учун инклюзив иқтисодий ўсиш, самарали бандлик ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш. Бу янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саноатни барқарор ривожлантиришга йўналтирилган. |
||
Саонатлаштириш, инновация ва инфратузилма – Барқарор инфратузилма яратиш, инклюзив ва барқарор саноатлаштиришни рағбатлантириш ҳамда инновацияларни қўллаб-қувватлаш. Бу технологияларни ривожлантириш, уланиш имкониятларини кенгайтириш ва молиявий хизматларга киришни яхшилашни ўз ичига олади. |
||
Тенгсизликни камайтириш – Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий инклюзияни рағбатлантириш орқали мамлакат ичида ва ўртасидаги тенгсизликни камайтириш. Бу барча учун тенг имкониятлар, адолатли сиёсатлар ва молиявий инклюзияга урғу беради. |
||
Барқарор шаҳарлар ва аҳолли яшаш жойлари – Шаҳарлар ва инсон яшаш жойларини инклюзив, хавфсиз, бардошли ва барқарор қилиш. Бу шаҳар режалаштиришини яхшилаш, уй-жой, транспорт ва фалокатларга тайёргарликни оширишни ўз ичига олади. |
||
Маъсулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш – Чиқиндиларни камайтириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва барқарор бизнес амалиётларини тарғиб қилиш орқали барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш намуналарини таъминлаш. Бу атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш ва айлана иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган. |
||
Иқлим ўзгаришига қарши курашиш – Иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг таъсирларини камайтириш учун зудлик билан чоралар кўриш, жумладан, эмиссияни қисқартириш, бардошлиликни ошириш ва барқарор амалиётларни тарғиб қилиш. Ушбу мақсад глобал ҳамкорлик ва мослашув стратегияларини қўллаб-қувватлайди. |
||
Денгиз экотизимларини асраш (Сув ости ҳаёти) – Океанлар, денгизлар ва денгиз ресурсларини асраш ҳамда барқарор фойдаланишни таъминлаш орқали ифлосланиш, ортиқча балиқ овлаш ва яшаш муҳитининг бузилишининг олдини олиш. Бу денгиз биологик хилма-хиллигини ҳимоя қилиш ва масъулиятли балиқчиликни бошқаришни рағбатлантиради. |
||
Қуруқликдаги экотизимларни асраш (Қуруқликдаги ҳаёт) – Қуруқлик экотизимларини ҳимоя қилиш, тиклаш ва улардан барқарор фойдаланишни тарғиб қилиш орқали ўрмонларнинг кесилишига, чўлланишга ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишига йўл қўймаслик. Бу ерларни муҳофаза қилиш ва барқарор ўрмон хўжалиги амалиётларини қўллаб-қувватлайди. |
||
Тинчлик, адолат ва саморали бошқарув – Тинч, адолатли ва инклюзив жамиятларни тарғиб қилиш орқали адолатга киришни таъминлаш, ҳисобдор институтларни мустаҳкамлаш ва коррупцияни камайтириш. Бу инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий ҳимоя ва самарали бошқарувга алоҳида эътибор қаратади. |
||
Барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик – Барқарор ривожланишга эришиш учун молиявий кўмак, билим алмашинуви ва технология трансфери орқали глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Ушбу мақсад халқаро ҳамкорлик ва ресурсларни сафарбар қилишни рағбатлантиради. |