Заковат — билим ва тафаккур майдони!

Қарши давлат университетида “Заковат” интеллектуал мусобақасининг 10-тури бўлиб ўтди. Мусобақада университет талабалар турар жойларидаги 15 та жамоа иштирок этмоқда. Иштирокчилар саволларга жавоб бериб, мантиқий фикрлаш ва тезкорликларини синовдан ўтказди. Ҳар бир савол уларни ўйлашга ундади ва ҳақиқий интеллектуал муҳит яратди. Мусобақа жами 15 турдан иборат бўлиб, якунда энг фаол ва билимдон жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланади. Интеллектуал мусобақа давом этмоқда ва кейинги турларда ҳам қизиқарли баҳслар кутмоқда.