Маърифат — жаҳолатга қарши энг кучли қурол
Педагогика факультетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда университетнинг Ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича ректор маслаҳатчиси А. Жўраев, факультет декан ўринбосари С.Юлдашев, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида мавзуга оид видеоролик намойиш этилиб, ректор маслаҳатчиси А. Жўраев томонидан маъруза қилинди. Маърузада бугунги кунда ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг онгида мустаҳкам ҳаётий қарашларни шакллантириш, маърифат орқали жаҳолатга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бундай учрашувлар ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, уларни огоҳ ва билимли этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.