Қарши давлат университети магистрантлари Президент стипендияси танлови ғолиби
26 Март 2026, 09:57
Университет янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъат қарори билан 2025/2026-ўқув йили магистратура босқичи учун Президент стипендияси ғолиблари тасдиқланди. Қувонарлиси, натижаларга кўра, Қарши давлат университетининг икки нафар магистранти стипендия танлови ғолиби бўлди:
Биологик ва турдош фанлар танлов ёʻналиши боʻйича — Шарипова Ситора Шукрилла қизи
Гуманитар фанлар (тиллардан ташқари) танлов ёʻналиши боʻйича — Самадова Гулзода Найим қизи
Ғолибларимизни табриклаймиз ва уларга янги илмий ютуқлар тилаймиз!