Ёшлар бандлиги — устувор вазифа!

Хабар берилганидек, Қарши шаҳрида Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбирда 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди ва юзлаб йигит-қизлар шу жойнинг ўзида иш топиб, доимий бандликка эришди. Ярмарка давомида ёшларнинг таклифлари тингланди, уларга касб-ҳунар бўйича йўналтириш ва даромадли ишга жалб этиш бўйича вазифалар белгиланди. Ҳудудларда “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари давом этмоқда — бу ёшларимиз учун янги имкониятлар яратишнинг амалий натижасидир. Ушбу тадбирда Қарши давлат университети талабалари ҳам иштирок этдилар.