![]() |
Файзиев Зоҳиддин ХасанбоевичЎқув - услубий бошқарма бошлиғи,,
|
2011 - 2020 йй Қарши давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси
2020 - 2021 йй Психология кафедраси катта ўқитувчиси
2021 - 2022 йй Психология кафедраси мудири
2022 - 2023 йй Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
2023 й Қарши давлат университети Ўқув - услубий бошқарма бошлиғи
Ўқув-услубий бошқарма асосан, Ўзбекистон Республикасининг таьлимга оид қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий таьлим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳайьат Қарорлари, буйруқлари йўриқ хат, модемограмма ва шунингдек, ректор буйруқларинг факультетлар, кафедралар, бўлимларда бажарилишини таьминлайди ва мониторингини олиб боради. Шу билан бир қаторда,университетда ўқув жараёни самарадорлигини ва таьлим сифатини ошириш, ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этиш, Давлат таьлим стандартлари талаблари, шакиллантирилган намунавий ўқув режалари, фан дастурлари ва бошқа меёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилишига услубий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, таьлим жараёнини ташкил этишнинг кредит модул тизими ва HEMIS (олий таьлимни бошқариш ахборот тизими)да дарс машғулотларининг бориши, талабалар ўзлаштириш сифатини назорат қилиш ҳамда бошқариш вазифлари амалга оширилади.