Ҳамкорлик тараққиётга йўл очади
Хабар берилганидек, айни кунларда университетнинг барча факультетларида давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Физика факультети 1-босқич талабалари иштирокидаги тадбирга маърузачи сифатида Фалсафа ва социология кафедраси катта ўқитувчиси Азиза Тўраева таклиф этилди. Маърузада таъкидланганидек, Президентимизнинг дунё минбаридаги нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталгани, глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сургани жаҳон илғор ҳамжамиятида катта қизиқиш ўйғотди ва юксак баҳоланди.
Ташаббусларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўрни ва нуфузи мустаҳкамланиб бораётганига яна бир ёрқин далилдир. Тадбирда талабаларни қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан батафсил жавоб берилди.