Президентимизнинг БМТда сўзлаган нутқини ўрганишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда
19 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Айни кунларда Қарши давлат университетининг барча факультетларида Президентимиз нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Тиббиёт факультетида ўтказилган тадбирда Фалсафа ва социология кафедраси доценти Г.Бекмуродова сўз олиб, давлат раҳбарининг АҚШга ташрифи доирасида ўтказилган бир қатор расмий учрашувлари, уммон орти мамлакатида яшаётган ватандошларимиз ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан мулоқот, Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясидаги нутқида билдирилган фикрлар, ўртага ташланган таклиф ва ташаббуслар хусусида батафсил маълумот берди.