Ижарада яшовчи талаба қизлар хонадонлари ўрганилмоқда
Қарши давлат университетида олис туманлар ва қўшни вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабалар ТТЖда ва ижара уйларда истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу талабаларнинг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш, муаммо ва шароитларини ўрганиб бориш ишлари тизимли равишда яхши йўлга қўйилиб, тегишли масъуллар томонидан ижара уйларга ташрифлар давомий амалга оширилмоқда.
Шу боисдан, “Талаба хавфсизлиги” ойлиги доирасида Тарих факультети хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси ва факультет тюторлар томонидан ижарада турувчи талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Уларнинг ҳар бири билан очиқ мулоқот олиб борилиб, самимий суҳбат ташкил этилди.
Хусусан, талаба-ёшларга ёнғин хавфсизлиги, ис гази ва ботулизм касаллиги ва уни олдини олиш бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди. Иситиш тизимлари кўздан кечирилиб, ис гази билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар бўйича ҳаётий мисоллар келтирилди, талабаларга ушбу масалада жуда эътиборли бўлишлари зарур эканлигини алоҳида уқтириб ўтилди.