Илм олиш учун яратилган шароит - келажакка пойдевордир
Дарс машғулотларининг замонавий педагогик ва ахборот технологиялари, илғор ўқув лабораториялари асосида ташкил этилиши ҳамда ўқитишнинг интерактив методларини ўқув жараёнига фаол қўлланилиши бўлғуси ёш педагогларнинг нафақат сифатли билим олишларини таъминлайди, балки улар учун тажриба майдони, маҳорат мактаби бўлиб ҳам хизмат қилади.
Жумладан, куни кеча Кимё-биология факультети кимё таълим йўналиши 1-босқич 023-34-гуруҳ талабаларига “Ноорганик кимё фанидан лаборатория машғулоти ўтказилди. Талабалар фан ўқитувчилари Н.Жўрақулова ва Б.Норматов назорати остида “Моддаларни тозалаш усуллари мавзусидаги машғулот тажрибаларини лабораторияда яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда кимёвий приборлар ёрдамида бажаришди. Мавзуга оид савол ва жавобларда талабалар фаол иштирок этди.