"Ректор кубоги" мусобақаси университет босқичи бошланди

Хабар берилганидек, Қарши давлат университетида 11-сентябр кунидан эътиборан “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талабалар лигаси” доирасида спортнинг футбол, волейбол, мини-футбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича “Ректори кубоги” мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Дастлаб белгиланган муддат давомида мусобақанинг факультет босқичлари ўтказилиб, жамоалар шакллантирилди. Бугун “Ректор кубоги” мусобақасининг университет босқичига старт берилди.

Очилиш маросимида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ў.Абдуллаев, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бу борада университетда яратилган шароитлар ва “Ректор кубоги” мусобақасининг аҳамияти ҳақида сўзлашди. “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талабалар лигаси” доирасида ўтказилаётган “Ректор кубоги” мусобақаси 30-октябр кунига қадар давом этади. Якунда муваффақият қозонган ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.  

“Ректор кубоги” мусобақаси университет босқичи футбол бўйича шиддатли беллашув билан бошланди. Тарих ва Роман-герман филологияси факультетлари жамоалари ўртасида кечган қизғин учрашув 2-1 ҳисобида тарихчиларнинг ғалабаси билан якунланди.