Университет янгиликлари

Мусобақа ғолибларига китоб совға қилинди

8 June, 2021

Жорий йилнинг 8 июнь куни “Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили остида Қарши шаҳар “Табассум” МФЙда “Шахмат-ақл чархи” мавзусида спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда Физика-математика факультети Информатика ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси, “Шахмат ва шашка” тўгараги раҳбари Б.Даминова, Амалий математика кафедраси ўқитувчиси А.Бозоров, “Табассум” МФЙ  раиси Ҳ.Абдурахмонов ва маҳалланинг уюшмаган ёшлари иштирок этди. Қизғин кечган мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ёшларга китоб совға қилинди.