“Замонавий тилшуносликда маданиятлараро мулоқот”

14 October, 2022

Жорий йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Қарши давлат университетида “Замонавий тилшуносликда маданиятлараро мулоқот” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Рус тили ва адабиёти кафедраси томонидан анъанавий ва ZOOM платформаси орқали масофавий шаклда ташкил қилинган мазкур анжуманда юртимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хориждан соҳа мутахассислари, етакчи олимлар иштирок этди. Конференцияни Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Холмирзаев кириш сўзи билан бошлаб берди.

Ялпи йиғилишда “Тил сиёсати такомиллашуви вазифалари” мавзусида ТДЎТАУ амалий филология кафедраси мудири, филология фанлари доктори профессори Менглиев Бахтиёр Ражабович маърузаси тингланди, Қарши ДУнинг ҳамкори бўлган Белгород давлат миллий тадқиқот университети профессори Чумак-Жунь Ирина Ивановна “Метафора как элемент дискурсивно-поэтического портрета эпохи” мавзуида, шу университет доценти Левина Элла Михайловна “Способы взаимодействия тропов в стихотворении Роберта Рождественского “Знаешь, я хочу, чтоб каждое слово...”, Нижегородск давлат лингвистика университети Хорижий тиллар кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент Тарасова Ольга Михайловна “Использование онлайн-курсов в Институте дистанционного обучения (к вопросу об использовании новых методических приёмов в обучении иностранным языкам)” мавзуида чиқиш қилди, шунингдек, “Пословицы о родине в разносистемных языках”, “Глобаллашув ва миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни сақлаш борасида Ўзбекистон сиёсати” ва “Проблема медиативной лирики в русской поэзии” каби мавзуларда маърузалар Zoom дастури орқали тингланди. Шундан сўнг конференция шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилди.

“Замонавий тилшуносликда маданиятлараро мулоқот”