Рангтасвир ва амалий санъат кафедраси

9 November, 2022

Кафедра мудири: в.б доцент

Тўраев Элёр Исоқович

Телефон: (+998 97968-99-98

Электрон манзили:  qardu_tsvmg@edu.uz 

Кафедра ҳақида

Рангтасвир ва амалий санъат кафедраси 2021 йил 23 сентябрда Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси негизида ташкил этилди. Кафедрада ҳозирги вақтда 11 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан:

1 нафар доцент;

1 нафар в.б доцент;

9 нафар ўқитувчи

ташкил этади.

Рангтасвир ва амалий санъат кафедраси - Рангтасвир (Дастгоҳли); Амалий санъат (бадиий кулолчилик) ва Дизайн (Либос ва газламалар) йўналишлари бўйича мутахассис тайёрловчи кафедра ҳисобланади.

Рангтасвир (дастгоҳли) йўналиши дарс жараёнидан:

Дастгоҳли рангтасвир дейилганда, рассомларнинг махсус асбоб-дастгоҳ (молберт) ёрдамида ишлайдиган суратлари тушунилади.

Амалий санъат ( бадиий кулолчилик) йўналиши дарс жараёнидан:

Амалий санъат (Бадий кулолчилик) йўналиши талабаларга ижодий асарларини кўз билан кўриш, ҳис этиш ва англашни ўргатади.

Дизайн (либос ва газламалар) йўналиши дарс жараёнидан: 

Ўқув дастурларимизнинг асосий мақсади:

Мутахассислик фанларидан билим бериш ҳамда амалий кўникмаларни сайқаллаш орқали талабаларнинг ижодий фикрлашини шакллантириш ва тараққий эттириш кафедра олдида турган асосий масаладир.

Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари:

Кафедрада касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилган. Кафедра кўп йиллардан бери Шаҳрисабз педагогика коллежи билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Кафедрамиз ўқитувчилари Ж.Рўзиев ва М.Джураевалар Қарши санъат коллежида ўриндошлик асосида дарс беради.

Рангтасвир, амалий санъат ва дизайн (либос ва газламалар) йўналиши талабалари доимий равишда ўзларининг ижодий асарлари билан нафақат республикамиз миқёсидаги балки бошқа мамлакатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ҳам фаол қатнашиб келмоқдалар, ҳамда совринли ўринларни эгаллаб диплом ва сертификатлар соҳиби бўлишмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

1. Чизматасвир

2. Рангтасвир

3. Композиция

4. Материалшунослик, рангтасвир техника ва технологияси

5. Рангшунослик композиция асослари

6. Жонли одам қоматининг анатомик чизматасвири

7. Хайкалтарошлик

8. Минятура

9. Компьютерда лойиҳалаш

10. Бадиий кулолчиликда лойиҳалаш

11. Бадиий кулолчиликда ашёда ишлаш

12. Майда пластика

13. Тасвирий санъат умумий тарихи

14. Амалий санъат ўқитиш методикаси

15. Араб хаттотлиги

16. Кулолчилик безак турлари

17. Меъморий безак турлари

18. Костюм ва унинг бичими тарихи

19. Дизайн – лойиҳалаш

20. Антропометрия ва конструкциялашга кириш

21. Тикув буюмларини тайёрлаш технологияси 22. Либосда композиция ва ранг 23. Дизайн методологияси асослари

24. Fashion иллюстрация

25. Замонавий мода ва услублар тарихи

26. Либослами макетлаш

27. Дизайн объектини компьютерда моделлаштириш

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Тўраев Элёр Исоқович - катта ўқитувчи

Жабборов Эркин Холлиевич - доцент

Ибрагимов Рустам Қудратович - ўқитувчи

Мавлонов Улуғбек Турсуналиевич - ўқитувчи

Убайдуллаев Лазиз Жалолович - ўқитувчи

Ўтаев Асрор Ҳалимович - ўқитувчи

Сатторов Алишер Анварович - ўқитувчи

Джураева Моҳира Равшановна - ўқитувчи

Рўзиев Жонибек Улуғбек ўғли - ўқитувчи

Сайфуллаева Барно Бахромовна - ўқитувчи

Илмий-услубий ишлар:

Э. И. Т ўраев. Рангтасвир. Ўқув қўлланма. Қарши 2021.

Кафедра бўйича олинган гувоҳномалар ҳақида

Кафедрада 3 та ўқув қўлламага гувоҳномлар олинган.

Фан тўгараклари:

Рангтасвир ва амалий санъат кафедраси ҳузурида ташкил этилган тўгараклар ва уларнинг фаолияти

Тўгараклар номи

Тўгарак раҳбари Ф.И.Ш. туғилган йили, лавозими, илмий даражаси

Ташкил этилган жойи

Машғулотлар давомийлиги

1

Ёш рассомлар

Тўраев Э.

1988 йил

катта ўқитувчи.

Ўқув устахонада

Ҳафтада икки марта

2

Ёш кулоллар

Мавлонов У.

1976 йил

ўқитувчи.

Ўқув устахонада

Ҳафтада икки марта

Кафедранинг моддий техник базаси:

Кафедранинг моддий-техник таъминоти бўйича 2 та проектор, 25 та компьютер, 3 та принтер ҳамда 110 та молберт,  кўргазмали қуроллар ва ўқув қуроллари билан 100 тўлиқ таъминланган.

Кафедра манзили: Қарши шаҳри, Кўчабоғ, 17