Қарши давлат университети академик лицейи

16 March, 2021

Академик лицей директори

Xushmurodova Ismigul

Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна, Педагогика фанлари номзоди

Телефон: (+998 91) 459-72-73

Электрон манзил:  QDU-2akadem@inbox.uz

Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари

Эшонқулов Нурбек Ўралович

Телефон: (+99899) 343-70-04 

Электрон манзил: nurbek_eshonqulov@umail.uz

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Эшнаев Искандар Азизович 

Телефон: (+99893) 695 -34-98 

Электрон манзил: iskandar79.eshnayev@umail.uz

Қарши давлат университети академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2004 йил 27 сентябрдаги 194-сон буйруғи асосида дастлаб Қарши давлат университети қошидаги 2-академик лицей сифатида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сон қарорига асосан 2017 йил 10 ноябрдан Қарши давлат университети академик лицейи деб қайта номланган. Таълим муассасасининг қуввати 800 ўринли бўлиб, 1 босқичда 260 нафар ўқувчи ва 2 босқичда 371 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув жараёни 1 сменада ташкил қилинган.

Академик лицейда 2020-2021 ўқув йилида фаолият олиб бораётган жами 73 нафар ўқитувчиларнинг, асосий штатда 40 нафари, ички ва ташқи ўриндошлар 33 нафардан иборат. Унга кўра,

–асосий штатдаги 40 нафар ўқитувчилардан;

7 нафари бош ўқитувчи;

10 нафари етакчи ўқитувчи;

13 нафари катта ўқитувчи;

10 нафари олий маълумотли мутахассис ўқитувчилардан иборат.

–ички ва ташқи ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган 33 нафар ўқитувчилардан

2 нафари фан номзоди;

3 нафари (PhD)

3 нафари етакчи ўқитувчи;

5 нафари катта ўқитувчи;

Академик лицей битта ўқув биноси ва битта ўқувчилар турар жойи ва битта спортзал биносидан иборат. Академик лицей индивидуал иситиш тизимига уланган. 250 ўринга мўлжалланган ошхона ва 100 ўринли ўқувчилар турар жойи мавжуд бўлиб, яхши ҳолатда. 

Академик лицейга қуйидаги йўналишлар бўйича ўқувчилар таълим оладилар

1.      3930002 - Ижтимоий – гуманитар фанлар ( тарих, она тили ва адабиёт )

2.      3940001 - Хорижий тиллар ( чет тили (инглиз тили), она тили ва адабиёт )

3.      3910002 - Аниқ фанлар ( иқтисод ), ( математика ва чет тили )

4.      3910001 - Аниқ фанлар ( техник ), ( математика ва физика )

5.      3920002 - Табиий фанлар ( биология ва кимё )

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДАГИ ЎҚУВЧИЛАР КОНТИНГЕНТИ

АХБОРОТ КУТУБХОНА

ЯНГИЛИКЛАР ВА ЭЪЛОНЛАР

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ҚЎЛГА КИРИТИЛГАН ЮТУҚЛАРИ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙГА МУРОЖАТ

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

Саҳифалар

Тузилма
Раҳбарият
Кенгашлар
Факультетлар
Марказлар ва бўлимлар
Қарши давлат университети академик лицейи