Жисмоний маданият факультети

10 February, 2022

Факультет тарихи

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун” ҳамда Республикамиз Президентининг “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустакамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига амал қилган ҳолда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълими, умумтаълим муассасалари ҳамда ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Жисмоний маданият факультети 1965-йилда Табиатшунослик  факультети таркибида  бўлим сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур бўлим 1971 йил  Жисмоний маданият факультетига айлантирилган.

Ўтган давр мабойнида факультетда Ш.Қурбонов, Ё.Худойбердиев, Г.Салихов, Н.Жалилов, Ш.Султонов, Ф.Қаҳҳоров, Ф.Эшпўлатовлар деканлик лавозимида ишлаганлар. 2021 йил май ойидан бошлаб факультет декани вазифасида п.ф.ф.д. (PhD), доцент Ж.Хуррамов фаолият юритмоқда.

 

Факультет таркибида Жисмоний тарбия ва спорт турлари кафедраси мавжуд.

Факультетда Жисмоний маданият, Хотин-қизлар спорти ва Спорт фаолияти йўналишлари, кундузги ва сиртқи таълим шаклларида  жами 1900 дан ошиқ талаба таҳсил олмоқда. Факультетда 22 та ўқув хона, маънавият хоналари мавжуд. Факультетда 1 нафар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, 1 нафар фан номзоди, доцент, 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 10 нафар катта ўқитувчи ва 17 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар.

Илмий салоҳият 10% ни ташкил этади. Кейинги 3 йилда 1 нафар проф-ўқитувчи тадқиқот ишларини якунлаб фалсафа докторлиги  дипломини олди.

Факультетда кўплаб таниқли спортчилар, жумладан, 2016 йил Рио-де- Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинларида сузиш бўйича 3 та бронза медаль сохибаси Тошпўлатова Шохсанам, Дзюдо бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони (2018 й.) Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё-Океания ҳалқаро турнир ғолиби, Токио-2020 Паралимпия мусобақасига кумуш медали соҳиби Кароматов Давурхон Фозил ўғли, Енгил атлетика бўйича 15 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё ва Жаҳон чемпионати иштирокчиси, Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Ҳамроқулов Жалолиддин карате бўйича жаҳон кубоги совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони София Каспулатова, миллий кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Баҳром Авазов, миллий кураш бўйича аёллар ўртасида бир неча бор Осиё чемпионлари, жаҳон биринчилиги иштирокчилари Абдураҳимова Дилафрўз, Донаева Динара, Эштемирова Соҳибалар, дзю-до бўйича олимпиада ўйинлари иштирокчилари Мухторов Алишер, Фармонов Мирзоҳид, дзю-до бўйича жаҳон кубоги иштирокчиси, гран-при совриндори Сойиб Қурбонов, дзю-до бўйича Осиё чемпиони Дилфуза Темирова, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Филипосян Артём, Тўраев Кенжа, Суюнов Элдор, Аъзамов Шерзодлар, Юнон рум кураши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Эргашев Элбек, Осиё чемпионати совриндори Турдиев Жаҳонгир, 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинлари иштирокчиси Норов Сирожиддин, Сузиш спорти бўйича Олимпия ўйинлари иштирокчилари Аманова Раънохон, Амилов Фарҳодбеклар, Карате бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Эгамбердиева Фарангиз, Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Кенжаев Давронлар таҳсил олганлар. Ўзбекистон Республикаси талабалари ўртасида ўтказилган “Универсиада” спорт мусобақаларида факультет талабалари бир қатор спорт турлари бўйича совринли ўринларни эгаллашган. Жумладан, дзю-до бўйича Бўтаев Муҳриддин ва Саидов Рустам ҳамда, миллий кураш бўйича Абраев Давлатлар олтин медаль соҳиби бўлганлар.

Ҳозирги кунда факультетда 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Паралимпия ўйинларида сузиш бўйича олтин медаль соҳибаси Амилова Фотимахон, Бокс бўйича Осиё ўйинлари чемпиони Тожиев Азизбек Хусниддин ўғли, Миллий кураш бўйича  Таиландда ўтказилган  Осиё чемпионати совриндори Нормўминов Арнолд, Миллий кураш бўйича Жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси Эргашова Филура, Дзю-до бўйича Осиё чемпиони Холмуродова Фарангиз, Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Муртазаев Нурбек, ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати совриндори Юлдошев Дилшод, Карате бўйича Осиё ва марказий Осиё чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолиби, I-МДҲ мамлакатлари ўйинлари” бронза медали соҳиби Эгамбердиева Бону, Футбол бўйича 23 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионлари Давронов Рахимжон ва бошқа бир қатор спорт турлари бўйича Осиё ҳамда Республикамиз чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари таҳсил олиб келмоқдалар.

Факультет маъмурияти

Жисмоний маданият факультети декани в.б.

Хуррамов Жасур Қуйлиевич, 

Қабул вақти: душанба, шанба кунлари 14°° дан 16°°  гача

Телефон: (998 90) 638-20-19 

Электрон манзили:  jasur_xurramov@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари, катта ўқитувчи

Эгамбердиев Фарҳод Тўхтаевич

Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 18:00 гача

Телефон: (+998 91) 452-36-62

Е-mail:  farhod80@umail.uz

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, ўқитувчи

Давронов Эрназар Орзиевич

Қабул вақти: чоршанба, пайшанба кунлари 14°° дан 15°°  гача

Телефон: (+998 91) 462-14-74

Е-mail: davronove@umail.uz

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан ўринбосари

Акбаров Шерзод Ахрорович

Қабул вақти: пайшанба,шанба кунлари 14°° дан 15°° гача

Телефон: (+998 91) 214-89-49

Е-mail: sherzod.akbarov@umail.uz

Факультетда 2 та таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади

5112000-Жисмоний маданият

5112001-Хотин-қизлар спорти

Факультетда 36 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади. Шундан 3 нафари фан номзоди, доцент, 10 нафари катта ўқитувчи  ва  23 нафари ассистент ўқитувчи.

Факультетда 433 нафар талаба таҳсил олади, шундан 110 нафари давлат гранти, 323 нафари шартнома асосида (139 нафар хотин-қизлар).

Бугунги кунда факультетдан кўплаб спортчилар, шу жумладан, 2016 йил Рио-де Жанейрода ўтказилган пара-олимпиада сузиш бўйича 3 та бронза медаль сохибаси Тошпўлатова Шохсанам, олтин медаль сохибаси Амилова Фотима, енгил атлетика бўйича пара-олимпия иштирокчиси Ҳамроқулов Жалолиддин, юнон рум кураши бўйича жаҳон чемпиони Эргашев Элбек,  футбол бўйича 23 ёшлилар ўртасида осиё чемпиони Абдухолиқов Бобур, шу жумладан, карате бўйича жаҳон кубоги совриндори бир неча бор Осиё чемпиони София Каспулатова, Наил Каспулатов, карате бўйича Осиё ва халқаро турнирлар ғолиби Муродуллаев Дилшод, кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Баҳром Авазов, бир неча бор Осиё чемпионлари, жаҳон биринчилиги иштирокчилари, Абдураҳимова Дилафрўз, Донаева Динара, Эштемирова Соҳибалар, дзю-до кураши бўйича Атланта олимпиада иштирокчиси Алишер Мухторов, дзю-до бўйича жаҳон кубоги иштирокчиси, гран-при совриндори Сойиб Қурбонов, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари  Фармонов Мирзоҳид, Норқобилов Улуғбек, таэквандо бўйича Ўзбекистон чемпиони Абдураҳмонова Ферузабону, Насаф футбол клуби аъзоси Аъзамов Шерзод, Тўраев Кенжа, “Шуртан” ФК дан Бердиев Актам, дзю-до кураши бўйича Саидов Рустам, Бўтаев Муҳриддин, Осиё чемпиони Дилфуза Темирова, оғир атлетика бўйича Бўриева Зилола Ўзбекистон чемпионлари таҳсил олганлар. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган ВИ “Универсиада-2013” мусобақасида факультет талабалари бир қатор спорт турлари бўйича совринли ўринларни эгаллашган. Жумладан, дзю-до бўйича Бўтаев Муҳриддин ва Саидов Рустам ҳамда, миллий кураш бўйича Абраев Давлатлар олтин медаль соҳиби бўлганлар.

Ҳозирги кунда футбол бўйича Ўзбекистон терма командаси аъзолари Филипосян Артём, Қодирқулов Ботир, Каримов Ҳамза, Суюнов Элдор, Абдувоҳидов Равшанлар, Юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати иштирокчиси Турдиев Жаҳонгир, 2016 паралимпия лицензия меъёрий соҳиби Норов Сирожиддин, Юнон-рум кураши бўйича Шерматов Эрматбек, Суяров Нурислом, Маҳмудов Абдусодиқлар, Сузиш бўйича 2016 йил 31-Олимпия лицензия меёри соҳибаси Аманова Раънохон, Амилов Фарҳодбек, Алиқулов Бекзодлар, карате бўйича жаҳон чемпионати 7-ўрин иштирокчиси Эгамбердиева Фарангиз, огир атлетика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Кенжаев Даврон, Бердиева Диляйра, Бўриева Бибиойша, Қандаҳарова Дилафрўз, Қаҳрамонова Ситора, Чоршанбиева Ҳулкар, Тўрабоева Лайлолар, таэквондо бўйича Шаропов Шаҳбоз, Ахмедова Феруза, Жалилова Маржоналар таҳсил олиб келмоқдалар

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

Факултетлараро жисмоний тарбия кафедраси