Қарши давлат университети академик лицейи

10 November, 2022

Академик лицей директори

Xushmurodova Ismigul

Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна, Педагогика фанлари номзоди

Телефон: (+998 91) 459-72-73

Электрон манзил:  QDU-2akadem@inbox.uz

Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари

Эркинов Мухтор Муйиддинович

Телефон: (+99894) 334-26-26

Электрон манзил: muxtorjonerkinov321@gmai.com

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Эшнаев Искандар Азизович 

Телефон: (+99893) 695 -34-98 

Электрон манзил: iskandar79.eshnayev@umail.uz

Қарши давлат университети академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2004 йил 27-сентябрдаги 194-сон буйруғи асосида дастлаб Қарши давлат университети қошидаги 2-академик лицей сифатида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26-сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сон қарорига асосан 2017 йил 10-ноябрдан Қарши давлат университети академик лицейи деб қайта номланган. Таълим муассасасининг қуввати 800 ўринли бўлиб, 1 босқичда 291 нафар ўқувчи ва 2 босқичда 227 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув жараёни 1 сменада ташкил қилинган.

Академик лицейда 2021-2022 ўқув йилида фаолият олиб бораётган жами 56 нафар ўқитувчиларнинг, асосий штатда 41 нафари, ички ва ташқи ўриндошлар 20 нафардан иборат. Унга кўра,

–асосий штатдаги 41 нафар ўқитувчилардан;

7 нафари бош ўқитувчи;

17 нафари етакчи ўқитувчи;

7 нафари катта ўқитувчи;

10 нафари олий маълумотли мутахассис ўқитувчилардан иборат.

–ички ва ташқи ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган 20 нафар ўқитувчилардан

3 нафари фан номзоди;

3 нафари (ПҳД)

10 нафари етакчи ўқитувчи;

4 нафари катта ўқитувчи;

Академик лицей битта ўқув биноси, битта ўқувчи-ёшлар уйи ва битта спортзал биносидан иборат. Академик лицей индивидуал иситиш тизимига уланган. 250 ўринга мўлжалланган ошхона ва 100 ўринли ўқувчилар турар жойи мавжуд бўлиб, яхши ҳолатда. 

Академик лицейда қуйидаги йўналишлар бўйича ўқувчилар таълим оладилар

3930001 - Ижтимоий – гуманитар фанлар, филология ( тарих , она тили ва адабиёт )

3930004 - Ижтимоий-гуманитар фанлар, тарих (тарих, география)

3930002 - Ижтимоий-гуманитар фанлар юриспруденция (ҳуқуқ, инглиз тили)

3940001 - Хорижий тиллар (инглиз тили, она тили ва адабиёт )

3910002 - Аниқ фанлар ( иқтисод ) , ( математика ва инглиз тили)

3910001 - Аниқ фанлар ( техник ) , ( математика ва физика )

3920001 – Табиий фанлар ( биология ва кимё )

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДАГИ ЎҚУВЧИЛАР КОНТИНГЕНТИ

АХБОРОТ КУТУБХОНА

ЯНГИЛИКЛАР ВА ЭЪЛОНЛАР

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ҚЎЛГА КИРИТИЛГАН ЮТУҚЛАРИ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙГА МУРОЖАТ

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

Саҳифалар

Тузилма
Раҳбарият
Кенгашлар
Факультетлар
Марказлар ва бўлимлар
Қарши давлат университети академик лицейи