Оммавий тадбирлар

Университет ҳақида

1 January, 2020

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲАҚИДА

Қарши давлат  университети кўп босқичли таълим тизимида фаолият кўрсатадиган йирик, кўп тармоқли университет ҳисобланади. Ҳозирги вақтда унинг таркибига 14 та факультет, 42 та кафедра, 1 та институт (Педагогика институти) киради. Университет таркибига Косон агротехнологиялар техникуми, Ғузор саноат техникуми ва Университет академик лицейи ҳам киради. 

Университет талабаларининг умумий контингенти тахминан 26 минг нафарни ташкил этади (барча таълим шаклларида, шу жумладан филиалларда). Шундан 1062 нафари ўрта касб-ҳунар таълими таълим дастурлари бўйича таҳсил олмоқда. Университетда 1571 нафар ходим турли лавозимларда ишлайди, уларнинг 1010 нафари профессор-ўқитувчилар таркибига киради.

ҚарДУ иқтисодиётнинг турли соҳалари учун замонавий мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини амалга оширади. Жумладан, университетда 54 та бакалавриат, 40 та магистратура ва 14 та докторантура ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 

Университетда 6 та илмий Кенгаш, 1 та илмий марказ, 1 та илмий лаборатория, 5 та ўқув лаборатория мавжуд. Университетда Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган “ҚарДУ хабарлари” илмий журнали фаолият кўрсатади. Докторантурада 31 нафар докторант таҳсил олади.

Университет халқаро таълим дастурларининг фаол иштирокчисидир. Айни пайтда университет 30 дан ортиқ хорижий таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузган. Университетда 50 дан ортиқ хорижий фуқаролар таҳсил олади. ҚарДУ кенг кўламли халқаро таълим дастурларини амалга оширади: 6 та бакалавриат ва  3 та икки томонлама магистратура дастурларини амалга оширмоқда.

ҚарДУ академик мобилликнинг юқори кўрсаткичларига эга, бу университетда таълимни халқаролаштиришнинг тизимли жараёни, унинг халқаро стандартлар ва талабларга тўлиқ мос келишидан далолат беради. ҚарДУ бир қатор йирик халқаро илмий ва таълим лойиҳалари (Erasmus+, Erasmus Mundus ва бошқалар) аъзоси ҳисобланади.

1992 йилда ташкил этилган Қарши давлат университети Жанубий минтақа  таълим бозорида етакчи ўринни эгаллайди: унинг негизида 55 000 дан ортиқ киши ўқишни муваффақиятли якунлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан аккредитациядан ўтган. Иш берувчиларнинг фикрига кўра, у Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари ТОП-30 талигига киритилган. Қарши давлат университетининг корпоратив мижозлари орасида Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калий заводи” АЖ, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси, “Қарши Агрокалaстер” МЧЖ бошқа таниқли корхоналари бор. ҚарДУ халқаро дастурлари Россия, Белорус, Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Британия ва АҚШ университетлари ва бизнес мактаблари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Қарши давлат университети ўз тарихи давомида ўн минглаб юқори малакали мутахассисларни тайёрлади. Университет битирувчилари давлат хизматида, иқтисодиётда, сиёсатда муҳим ўринларни эгаллайдилар: улар ҳукумат аъзолари, Олий мажлис палаталари депутатлари, Ўзбекистондаги энг йирик корпорациялар ва банкларда фаолият кўрсатадилар ва бошқарадилар. Унинг битирувчиларидан университет ректорлари ва фан докторлари чиқишди.