Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда узвий ҳамкорлик

Бугун Тиббиёт, Тарих ва Кимё-биология факультетларига биринчи босқичга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари иштирокида “Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда узвий ҳамкорлик” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Дастлаб фарзандлари талабалик бахтига муяссар бўлган ота-оналар самимий қутланди. Мулоқотда талабалар учун олий таълим муассасасида яратилган имкониятлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойлари ва ижарада яшайдиган талабалар билан узвий алоқа ҳамда  хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба тамойили доирасида университетда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ў.Абдуллаев, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, профилактика инспектори М.Жаббаров, факультетлар деканлари ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Мустақил ва кенг фикрлаш  қобилиятига эга бўлган, маънавий бой, жисмонан бақувват, миллий истиқлол ғояларига садоқатли, бир сўз билан айтганда комил авлодни тарбиялашда таълим муассасаси ва ота-оналарнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Йиғилишда ота-оналар олий таълим соҳасидаги янгилик, ўзгариш ва имтиёзлардан бохабар қилинди.