Университет янгиликлари

"Ватанпарварлар боғи”га саёҳат

3 May, 2021

3 май куни Ижтимоий фанлар факультети тарих таълими йўналиши 2-курс 019-1 гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Раъно Тўхтаева раҳбарлигида тобора яқинлашиб келаётган 9 – май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғига саёҳат уюштирдилар. У ерда ўз ифодасини топган ҳарбий окоп, унинг ичидаги алоқа техникалари, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, шарқона услубдаги музей, мамлакатимиз ҳарбий тарихига оид буюмлар, расмлардан иборат экспонатлар билан танишдилар.

Экскурсия давомида ер остида II-жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага бағишлаб, ташкил этилган музей талабаларда ёрқин таассурот қолдирди.