Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий педагогик ёндашуви
Жорий йилнинг 12-март куни Хорижий тиллар факультетида “Глобал Эдуcатион ин Карши” Нодавлат таълим муассасаси раҳбари Сардор Содиков ҳамда Янги Ўзбекистон университети профессори Michelle Gaddy иштирокида “Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий педагогик ёндашуви” мавзусида илмий-методик тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида Г.Мичелле ва С.Содиков талабаларга хорижий тилларни ўқитишда замонавий педагогик усуллардан самарали фойдаланиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, факультетининг 3-4-босқич талабалари учун “Global Education ин Карши” НТМ томонидан грант лойиҳа эълон қилинди. Лойиҳада ғолиб бўлган талабалар иш билан таъминланиш имкониятига эга бўладилар. Тадбир баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой бўлди. Тадбирда фаол қатнашган талабалар “Global Education ин Карши” Нодавлат таълим муассасасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.