Назария ва амалиёт уйғунлиги йўлида

Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун ADM JIZZAKH МЧЖ корхонасига танишув экскурсияси ташкил этилди. Ташриф давомида иштирокчилар корхонанинг ишлаб чиқариш майдонлари, замонавий технологик ускуналари, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ҳамда маҳсулот сифатини назорат қилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.  Шунингдек, корхона мутахассислари билан учрашиб, ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш, инновацион ёндашувлар ва меҳнат фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур экскурсия талабаларнинг назарий билимларини амалий тажриба билан мустаҳкамлаш, саноат корхоналаридаги замонавий иш жараёнларини бевосита кузатиш ҳамда келажакдаги касбий фаолиятлари учун зарур билим ва кўникмаларни бойитишда муҳим аҳамият касб этади.