Қашқадарё вилояти ҳокими ташаббуси билан 4 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Қашқадарё вилояти ҳокими олимпиадаси”нинг жорий йилги ғолиблари тақдирланди.

Бу йил олимпиадада 15 минг нафардан ортиқ мактаб битирувчиси иштирок этиб, 30 нафар иқтидорли ёш ғолиб деб топилди. Шундан физика, кимё ва биология фанлари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган 9 нафар ўқувчи Қарши давлат университетига имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинди.Тантанали маросимда Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи ғолиблари ҳам пул мукофотлари билан тақдирланди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ёшларни билим олиш, меҳнатсеварлик ва ўз устида тинимсиз ишлашга даъват этди. Маданий чиқишлар эса ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади.