Аёлни эъзозлаш – олий қадрият
11 март 2024
Университет янгиликлари
Баҳордан нега бунча ёқимли ва гўзалсан деб сўрашганда, у аёлдан андоза олганман, деган экан. Оилада аёл яратувчи, аёл гўзал қалб эгаси, аёл вафодор ёр, аёл меҳрибон она.
Айни кунларда Қарши давлат университетида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи аёллар, ишчи-ходималарга 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ректор табрикномаси” етказилмоқда.
Жумладан, бугун Хорижий тиллар, География ва агрономия, Кимё-биология факультетлари хотин-қизларига “Ректор табрикномаси” ва гуллар улашилди.