Қарши давлат университети раҳбарияти иштирокида талабаларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини тинглаш, мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

14 Ноябрь 2026, 05:28
Университет янгиликлари
Мулоқот давомида таълим сифатини ошириш, ўқув машғулотларини такомиллаштириш, талабалар бандлигини таъминлаш, амалиёт ва дуал таълим имкониятларини кенгайтириш, илмий фаолият, стипендия ва тўлов-контракт масалалари, шунингдек, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Кўтарилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олинди.