Қашқадарёда Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг ҳудудий йиғилиши бошланди
14 Ноябрь 2026, 04:55
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида “Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи” шиори остида Қашқадарё вилояти зиёлилари билан мулоқот бошланди. Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, шунингдек, таниқли адиблар, санъаткорлар, олимлар, жамоат арбоблари ва ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилишда зиёлиларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулияти, таълим ва илм-фан ривожи, миллий қадриятларни асраш ҳамда ёш авлод тарбияси билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Маълумот учун, 10–14 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган бундай учрашувларда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар умумлаштирилиб, Кенгашнинг республика йиғилишига тақдим этилади.