ҚарДУ МАГИСТРАНТИ ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА ИШТИРОК ЭТДИ

14 Ноябрь 2026, 04:52
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Лингвистика: рус тили мутахассислиги 2-босқич магистранти Шоҳруҳ Жўраев Самарқанд давлат педагогика институти ҳамда Туркиянинг Giresun университети (Giresun Üniversitesi) ҳамкорлигида ташкил этилган "Туркий халқларнинг умумий маданий мероси: тил, тарих ва таълим" мавзусидаги халқаро симпозиумда иштирок этди. Халқаро тадбир Türk İşbirliği ve Koordinasyon Ajansı Başkanlığı (Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги) ҳамда Yurtdışı Türkler ve Akraba Topluluklar Başkanlığı (Чет элдаги турклар ва қариндош жамоалар бошқармаси) ҳамкорлигида ўтказилди. Симпозиум доирасида Шоҳруҳ Жўраев "Туркий халқларнинг умумий тил мероси" мавзусида маъруза қилиб, ўз илмий қарашлари ва тадқиқот натижаларини иштирокчилар билан ўртоқлашди. Унинг иштироки сертификат билан тақдирланди. Анжуман давомида олимлар ва тадқиқотчилар ўртасида илмий тажриба алмашилди, туркий халқларнинг муштарак тил ва тарихий мероси, шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.