Академик ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
6 Ноябрь 2026, 04:49
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Психология кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида психология фанлари доктори, профессор, академик Ғайрат Баҳромович Шоумаров билан "Академик ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Учрашув доирасида академик иштирокида "Муҳаббат ва рашк" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда инсоний муносабатларнинг психологик асослари, муҳаббат ва рашк ҳиссиётларининг шаклланиши ҳамда инсон хулқ-атворига таъсири муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига илмий асосланган жавоблар олдилар. Шунингдек, академик ўзининг илмий ва касбий фаолият йўли, илмий изланишлари ҳамда тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Бу маълумотлар, айниқса, психология йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун илмий фаолиятнинг ўзига хос жиҳатларини яқиндан билиш имконини берди. Учрашув талабалар билан савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида давом этди.