Университет янгиликлари

Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

21 November, 2022

Мазкур босқичда 100 нафар номзодлар адабиёт, санъат, таълим, фан, маданият ва спорт ҳамда жамоатчилик йўналишлари бўйича иштирок этишди.

Қувонарлиси, танловнинг маданият йўналиши бўйича вилоят босқичи ғолиблиги Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети 4-курс талабаси Муниса Рўзиевага насиб этди.

Талабамизни ушбу муваффақият билан қутлаб, танловнинг республика босқичида ҳам омад тилаймиз.