Университет янгиликлари

Байроғим – фахрим, ғурурим!

18 November, 2022

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округида байрамона тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қарши давлат университети Тарих факультети тютори Н.Ҳазратов қатнашди ва давлат рамзлари, хусусан, байроғимизнинг яратилиш тарихи ва унда акс этган чизгилар моҳияти борасида маълумотлар бериб ўтди. Айниқса, “Байроғим – фахрим!” мавзусида тайёрланган видеоролик намойиши йиғилганлар учун фойдали ва сермазмун бўлгани аниқ.

Вилоятнинг таниқли хонандалари ҳамда Қарши гарнизони ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирни янада файзли этди.