Университет янгиликлари

Халқаро талабалар куни кенг нишонланди

18 November, 2022

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида 17 ноябрь - Халқаро талабалар куни сифатида нишонланади. Ушбу айём Қарши давлат университетида ҳам кенг нишонланди. Жумладан, кеча вилоят Ёшлар марказида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда олий таълим муассасасининг ёшлар масаласига масъуллари, фаол талаба-ёшлари иштирок этди. 

Тадбир аввалида сўз олганлар байрам билан барчани қутлаб, бугунги кун ёшлари замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ахборот технологиялари имкониятларини фаол қўллай олиши ҳамда Учинчи Ренессансга пойдевор қўйиш мақсади йўлида эзгу ислоҳотлар давомчилари бўлишларини қайд этишди. 

Санъатшунослик факультетининг профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан таркиб топган оркестр жамоасининг жонли ижродаги ажойиб куй ва қўшиклари, қувноқлар ва зукколар жамоасининг ҳазиломуз саҳна кўринишлари, ёш бахшининг миллий наволари байрамона тадбирга ўзгача файз ва шукуҳ бағишлади. Тадбир сўнггида иқтидорли талабалар ва ташкилотчилар рағбатлантирилди.