Университет янгиликлари

Ақшлик мутахассис университет талабаларига дарс беради

16 September, 2022

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни АҚШ элчихонасининг таълим ва маданият масалалари бўйича ходими Sara Talalay, Fulbright дастури ўқитувчиси Jada Downing ва Тошкентдаги Америка маркази директори Гулшан Маҳмудова Қарши давлат университетига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад 2022-2023 ўқув йилида Қарши давлат университетида фаолият олиб бориши кутилаётган инглиз тили ўқитувчиси Jada Downingni таништириш, олий таълим муассасасининг раҳбарияти билан амалда фаолият кўрсатаётган лойиҳалар ҳақида суҳбатлашиш, Access Microscholarship лойиҳаси учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш назарда тутилди.

Jada Downing Қарши давлат университетига ташриф буюраётган тўртинчи Fulbright дастури ўқитувчиси бўлиб, TESOL мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган ва хорижда ишлаш тажрибасига эга. Jada Downing 2022-2023 ўқув йилида Инглиз филологияси ва Роман-герман филологияси факультетларида фаолият юритади.