Университет янгиликлари

Лочин жамоаси вилоят кубогида иштирок этади

3 August, 2022

Жорий йилнинг 2 август куни Қашқадарё вилоят футбол федерациясида ярим профессионал клублар ўртасида футбол бўйича Қашқадарё вилояти кубоги мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҚарДУ Лочин жамоасидан мураббий Камол Бўриев ва жамоа етакчиларидан Самандар Шодмонов вакил сифатида иштирок этди.

Кубок мусобақаларига вилоятдан 10 та жамоа, жумладан, Насаф 1, Насаф 2, Лочин, Касби, Чироқчи, Олимпия, Китоб, Кўкдала, Яккабоғ, Бинокор жамоалари рўйхатдан ўтишган ва қуръа натижаларига кўра Лочин жамоаси илк баҳсни Яккабоғ жамоасига қарши ўтказади. Мусобақа низомига кўра жамоалар ўз уйида ва меҳмонда ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра кейинги даврага йўл олади. Мағлуб жамоа эса мусобақани тарк этади. Мусобақага 5 август куни Китоб-Кўкдала ва Насаф1-Касби жамоалари ўйини орқали старт берилиши мўлжалланган.